Маълумоти:
Бакалавр – Тошкент қишлоқ хўжалик ирригацияси ва механизацияси муҳандисларининг институти (2002 йил).
Магистр – Сув ресурсларини бошқариш ва муҳандислиги (Water Resources Engineering and Management), Халқаро магистрлик дастури, Штутгарт Университети, Германия (2005).
Марказий Осиёда сув ресурслари (гидрология) соҳасида табиий фанлар доктори, Штутгарт Университети, Германия (2010 йил).
Эгаллаган лавозимлари:
«Марказий Осиёда сув» минтақавий илмий-тадқиқот тармоғининг мувофиқлаштирувчиси – Германия Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан молиялаштирилган лойиҳа, GFZ Ер тадқиқоти маркази, Потсдам, Германия.
Бутунжаҳон Банкининг сув ресурсларини баҳолаш ва бошқариш бўйича халқаро консультанти.
Гумбольдт Университетида (Humboldt Universität zu Berlin) маърузачи, Берлин, Германия.
Иш тажрибаси:
Марказий Осиёда сув ресурсларидан фойдаланиш имконини ва иқлимнинг ўзгаришини баҳолаш мавзулари бўйича илмий тадқиқотчи, GFZ Ер тадқиқоти маркази, Потсдам, Германия.
Марказий Осиё сув ресурслари, иқлим ва атроф муҳит тадқиқотлари журналининг (CAJWR) (www.water-ca.org) Таҳририяти кенгашининг аъзоси.
Халқаро журналларда ва китобларда 20 дан ортиқ илмий мақолаларнинг муаллифи ва ҳаммуаллифи бўлган.