Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти:

Эмбрионал нейробиология бўйича доктор даражаси – зоология кафедраси (Department of Zoology), Кембридж Университети (University of Cambridge), Буюк Британия (UK). «Drosophila melanogaster личинкасининг локомотор нейро-тармоғида холинергик интернейронларнинг таърифи» мавзусида диссертация.

«Экология» мутахассислиги бўйича бакалавр даражаси – Ўзбекистон Миллий Университети, биология факультети, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон.

 Эгаллаган лавозимлари:

Бугунги кунда Сэйнсбери Лабораториясида лаборатория менежери, Кембриж шаҳридаги Кембриж Университети, Буюк Британия.

 Иш тажрибаси:    

Др. Себастьян Шорнак гуруҳида лаборатория менежери вазифасида маъмурий ва тадқиқот вазифаларини бажаради. Гуруҳ маъмури сифатида, гуруҳнинг кундалик тадқиқот фаолияти учун жавобгар бўлади, шу жумладан:

  • ресурслар, сарф материаллари ва жиҳоз-ускуналарнинг таъминоти;
  • Сэйнсбери лабораториясининг таъмирлаш ва техник бўлимлари билан ишлаш;
  • катта илмий ходимлар ва талабаларни ўргатиш, ҳамда уларнинг хавфсизлик чораларига риоя қилишини таъминлаш;
  • гуруҳнинг бактериал, оомицет ва уруғлиқ коллекцияларининг сақланиши;
  • N. benthamiana ва P. palmivora янги трансген линияларини яратиш.

Илмий ходим сифатида қуйидаги усулларни ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш устида ишлайди:

  • генетик модификациялар ва манипуляциялар;
  • ўсимликлар ва микроорганизмлар ўртасида симбиотик жараёнлар ривожланишини микроскопик кузатиш.

Хусусан, илмий қизиқишлари ўсимликлар ва симбиотик микроорганизмлар интерфейсини ўрганиш учун турли суб-ҳужайравий маркерлар ва флуоресцент микроскопияни қўллашдан иборат.

Кембриж Университетида Ўзбекистон жамиятини тузди, ва маданий (Наврўз) ва академик (Абу Али ибн Сино Конференцияси) тадбирларини ташкил этди.

Кембриждаги Марказий Осиё бўйича Форуми аъзоси бўлиб, Тошкентда Юқори технологиялар марказининг тузилишида иштирок этган.