Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти:

Маълумоти халқаро иқтисодиётчи, VUB университетининг бакалавр даражаси, Бельгия (2004 йил). Халқаро Менежмент Университетининг (ISM, Франция) MBA даражасига эга бўлди (2006 йил), Оксфорд Университетида (Saïd Business School, Оксфорд, Буюк Британия) (2015 йил) музокараларни олиб бориш соҳасида, ва Колумбия Университетида (Columbia Business School), Нью-Йорк, АҚШ (2017 йил) нейропсихология соҳасида касбий таълим олган.

Эгаллаган лавозимлари:

«Буюк Келажак» ХННТнинг таъсисчиларидан бири. Стратегия ишлаб чиқиш, прогнозлаш ва рискларни бошқариш бўйича New Links Global да (Белгия) катта ҳамкор.

«Еаst-Wеsт Engineering» (йоқилғи-энергетика комплексида лойиҳалаштириш бўйича) ва ООО «Innovation Technologies»да (дастурий та]минот ишлаб чиқиш, УҲВ технологияларни ўрганиш ва узлуксиз алоқа тизимлари) кузатув кенгаши раиси.

Ихтисослашув соҳалари:

Стратегик менежмент, хавф-хатарларни бошқариш, ташкилий психология ва музокара жараёни бўйича экспертиза.

Иш тажрибаси:

2004 йилда Европарламентда БМТнинг гиёҳвандлик моддалар ва қурол трафигининг олдини олиш бўйича кузатув миссиясида (UNODC) ўз ишини бошлаган. 2006-2011 йилларда ENEX PE Group S.A. Бельгия нефт-газ компаниясининг ривожланиш бўлимининг раҳбари, кейин тижорат директори. 2011 йилдан ЁЭК нинг Марказий Осиёдаги лойиҳалари бўйича маслаҳатчи бўлган. Gazprom, ENI/Saipem, Technip, ва бошқа шу каби йирик компаниялар учун маслаҳатчи бўлган. Ўзбекистонда энг янги технологиялардан фойдаланиб, халқаро лойиҳалаштириш стандартлари асосида ишлайдиган биринчи хусусий лойиҳа институтининг асосчиларидан бири. ТЭК соҳасида жами иш тажрибаси 12 йилдан ортиқ.