Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти:

2007 йилда Мальта Давлат университетида тиббиёт ва жарроҳлик бўйича диплом ва доктор даражасига эга бўлган.

2008 йилда Эдинбургда Қирол Жарроҳлар коллежининг аъзоси бўлди (Royal College of Surgeons Edinburgh), Англия.

2011 йилда Тошкент малака ошириш институтида реконструктив жарроҳлик ва микро-жарроҳлик бўйича курсларни ўтган ва тугатган.

2014 йилда Белград шаҳрида иккинчи олий таълим олган ва эстетик тиббиёт курсида амалиётни ўтаган, Сербия.

Эгаллаган лавозимлари:  

Трансформа клиникасида (Transforma Beauty & Cosmetic Clinic) эстетик тибббиёт шифокори, Мальта. Соғлиқни сақлаш ва энергия вазирлиги ҳузуридаги Mатер дей университет шифохонасида (Mater Dei Hospital) офтальмология бўйича мутахассис стажер, Мальта. Шунингдек Мальта давлат университетининг офтальмология факультети талабаларини ўқитади. 

Иш тажрибаси:

Умумий жарроҳлик, офтальмология, эстетик тиббиёт соҳаларида амалиёт юритувчи шифокор сифатида 10 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

2007-2009: Mальта Соғлиқни сақлаш ва энергия вазирлиги ҳузуридаги Mатер дей университет шифохонасида (Mater Dei Hospital) интернатура.

2009-2010: Mальта Соғлиқни сақлаш ва энергия вазирлиги ҳузуридаги Mатер дей университет шифохонаси (Mater Dei Hospital) жарроҳлик бўлимида асосий мутахассис-стажер.

8/2011-12/2015: эстетик тиббиёт бўйича терапевт шифокор, Персона эстетик тиббиёт клиникаси (Persona MedAesthetic Clinic), Мальта.

2011-2016: Ливлайф (Live Life) реабилитация марказида штатли тиббий ходим, Мальта.

8/2011–9/2016: Сент-Джеймс шифохонасида (St James Hospital) доимий тиббий ходим, Мальта.