Маълумоти:
Германиядаги Магдебург Университетининг политология бўйича PhD илмий даражасига (2014 йил) ва тинчлик ва низоларнинг тадқиқотлари бўйича Master of Arts (2008 йил) даражасига эга, 1998 йилда Термез давлат университетини немис ва инглиз тили мутахассислиги бўйича тугатган.
Эгаллаган лавозими:
2016 йилдан бошлаб, Магдебург шаҳридаги Johanniter ташкилотида қочқинлар билан ишлаш бўйича ижтимоий ходим.
Иш тажрибаси:
2010 йилдан 2014 йилгача Афғонистонда ва Россияда гиёҳвандлик сиёсати, Россиянинг Афғонистонга ёрдами, ҳамда афғон гиёҳвандлик саноатининг муқобил ривожланиши соҳасида тадқиқот билан шуғулланган. Немис ва инглиз тилларини ўқитишнинг кўп йиллик иш тажрибаси, 1997 йилдан 2006 йилгача Термизда Обод Келажак Сари (ОКS) ноҳукумат ташкилотида ва Фуқаролик таълими марказида иш тажрибасига эга. 2005-2006 йилларда DRE-EuropeAid (Development of Rural Economy) Сурхондарёнинг қишлоқ хўжалик иқтисодиётини ривожлантириш бўйича лойиҳасида, ҳамда Германияда Lucebit GmbH фирмасининг Термиз аэропортида ёритиш сигнал жиҳоз-ускуналарини ўрнатиш бўйича лойиҳасида ишлаган.