Маълумоти:
Япониядаги Цукуба Университети, гуманитар ва ижтимоий фанлар факультети, халқаро тадқиқотлар бўйича магистр даражаси.
Халқаро муносабатлар бўйича бакалавр даражаси. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Ўзбекистон.
Эгаллаган лавозимлари:
Иқтисодий санкциялар бўйича минтақавий маслаҳатчи, Standard Chartered Bank, Гонконг.
Иш тажрибаси:
Аввал MUFG Bank да (The Bank of Tokyo-Mitsubishi UFJ), Сингапурдаги Осиё-Тинч океан минтақасининг бош офисида шубҳали транзакцияларни тергов қилиш ва қонун бузилишлари учун санкцияларнинг олдини олиш бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Иқтисодий санкциялар режимига риоя қилиш устидан мониторинг ва назорат қилиш тизимларини жорий қилиш билан шуғулланган.
MUFG Bank да мониторинг ва назорат қилиш тизимларини жорий қилиш глобал кенгашида, шунингдек иқтисодий бузилишлар ва санкцияларни тергов қилиш кенгашида Осиё-Тинч океан минтақасининг вакили бўлган. MUFG Bank нинг Осиё-Тинч океан минтақасидаги 19 та бўлимида комплаенс лойиҳаларни мувофиқлаштирган.
Шунингдек халқаро тадқиқот ва рейтинг агентликларида эксперт бўлиб ишлаган.
Сингапур ва Гонконгнинг Марказий банкларининг «Чегаралараро савдо платформаси» лойиҳаси, ва банкларнинг халқаро савдода санкцияларга риоя қилиш устидан назорат тизимларида бизнес-жараёнларни автоматлаштириш лойиҳасининг иштирокчиси.
Сингапурдаги пул ювишга қарши кураш бўйича мутахассислар бўлимининг аъзоси.