Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти:

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети (УМЭД), Халқаро муносабатлар факультети.

Ланкастер университети (Lancaster University), Сиёсат ва жамият факультети.

Европа Хамкорлик ва тараққиёт соҳасида илғор тадқиқотлар мактаби (European School of Advanced Studies in Cooperation and Development), Ҳамкорлик ва тараққиёт факультети.

Эгаллаган лавозимлари:

Бугунги кунда Emakina йирик медиа гуруҳида digital-трансформация бўйича етакчи стратег.  Бельгияда тадбиркор аёллар учун нотижорат ташкилотининг қўшимча таъсисчиси.

Иш тажрибаси:

Johnson&Johnson, Chanel, Nivea, Bayers, KitchenAid, Henkel каби халқаро брендлар, ҳамда стартаплар учун digital трансформация соҳасида саккиз йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. Cooperazione Internazionale (Италия/Эфиопия), Microsoft, Accenture, Google (Ирландия), European Cooperation for Science and Technology (Бельгия) каби халқаро фирмаларда ишлаган.

Асосий ишидан ташқари, Бельгияда – Fearless Female Founders – тадбиркор аёллар учун нотижорат ташкилотининг қўшимча таъсисчиси.

Шунингдек Ment Европа ташкилоти учун digital маркетинг бўйича расмий ментор ҳисобланади.