Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти:

Берлин техник университетининг «Космик ва йўлдошли технологиялар» мутахассислиги бўйича «Дипломли муҳандис» даражаси; аэродинамика соҳасида табиий фанлар магистри даражаси – Тошкент давлат авиация институти; «Авиа-ракетасозлик» мутахассислиги бўйича бакалавр даражаси – Тошкент давлат авиация институти.

 Эгаллаган лавозимлари:

Берлин техник университетининг Авиация ва космонaвтика институти «Космик технологиялар» кафедрасининг илмий ходими.

Таълим ва илмий лойиҳаларнинг институционал мувофиқлаштирувчиси.

«Coursento» таълим компаниясининг таъсисчиси, унинг фаолияти жаҳон таълим хизматлари бозорида малака ошириш курсларини таклиф этишга қаратилган.

 Иш тажрибаси:

Илмий қизиқишлари қуйидаги соҳаларни қамраб олган: кичик космик аппаратларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, ер устидаги йўлдошли станциялар тармоғининг концептини яратиш, космик аппаратлар осмон механикаси ва учиш механикаси, учувчи билан учириладиган космонавтиканинг ривожланиши мойилликлари.

2010 йилдан бошлаб Дмитрий Геннадьевич йўлдошли ва космик технологиялар соҳасида 10 дан ортиқ халқаро илмий ва таълим лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган.

Эразмус Мундус Европа молиялаштириш дастурининг йўналиши бўйича «МО ва ЕИ ўртасида академик алмашув тармоғи» халқаро лойиҳасининг ташаббускори ва  раҳбари бўлган. Лойиҳа бешта Марказий Осиё давлатининг 15 та университетидан 145 та академик ҳамжамият вакилларига Европа Иттифоқининг бешта етакчи олийгоҳларида бир йиллик стажировка ўтиш имконини берган.

«Тошкент авиация институти учун космик техника соҳасида янги ўқув режалари», «РФ, Украина ва Қозоғистонда космик таълимнинг ислоҳоти» лойиҳаларининг контент-менеджери бўлган.

«Исроил, Озарбайжон, Қозоғистонда Ер экологик тизимларини космик асбоблар билан мониторинг қилиш соҳасида олий талимни такомиллаштириш» лойиҳасининг мувофиқлаштирувчиси бўлган.

Ҳозирги пайтда «Космик фазони ўзлаштириш бўйича ва интеллектуал роботлаштирилган тизимларни жорий қилиш бўйича амалий ўқув дастурлари» халқаро лойиҳанинг мувофиқлаштирувчиси.