Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти:

Х.А. Расулов номли Самарқанд мусиқа билим юртининг назарий факультети (1971-1975 й.й.) ва М. Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг назарий-бастакорлик факультетининг (1975-1980 й.й.) битирувчиси. Мусиқашунослик, танқидчи, маърузачи.

Мусиқа санъати, кино, Туркистон авангарди масалалари билан шуғулланади, бухоролик яҳудийларининг тарихи ва мусиқий маданияти бўйича учта китобнинг муаллифи ва муҳаррир-тузувчиси, бир қатор кўргазмалар, кинофестиваллар, ҳамда халқ дипломатияси, мусиқий маданияти ва Ўзбекистон ҳалқларининг санъати ва адабиёти меросини АҚШ, Австрия, Исроил ва Канада давлатларида оммалаштириш масалалари бўйича халқаро конференцияларнинг ташкилотчиси.

Эгаллаган лавозимлари:

The Bukharian Times газетасииннг асосчиси ва бош муҳаррири.

Miraf компаниясининг асосчиси ва президенти.

Ицхак Мавашев номидаги Фонднинг ижрочи директори.

Shashmaqam Forever мақом санъатининг халқаро фестивалининг президенти.

2016 йилда Miraf Entertainment /Zamon Times компаниясининг асосчиси ва вице-президенти.

Ижтимоий фаолиятда фаол иштирок этади:

2013 йилдан бошлаб (ҳозирги пайтгача) Квинсда 6-сонли туман Кенгашининг аъзоси (Community Board 6, Forest Hills and Rego Park).

1999 йилдан (ҳозирги пайтгача) АҚШ ва Канададаги бухоролик яҳудийларининг Конгресси мувофиқлаштирувчиси.

«Самарқанд» Хайрия жамғармасининг директорлари кенгашининг аъзоси. АҚШ ва Канададаги бухоролик яҳудийларининг Конгресси ҳузуриаги «АҚШ – Ўзбекистон» жамиятининг кенгаши аъзоси.

АҚШ бухоролик яҳудий ёзувчилар, шоирлар ва журналистлар Иттифоқининг раиси (2012-2017 й.й.).

Иш тажрибаси:

С. Айний номидаги Самарканд давлат педагогик институтинин мусиқа назарияси кафедрасининг ўқитувчиси бўлиб ишлаган (1980-1992 й.й.).

«Мост» газетасининг  нашриётчиси ва бош муҳаррири, Нью-Йорк, АҚШ, 1994-1997 й.й..

«Бухоро яҳудий олами» газетасининг бош муҳаррири, 1997-2000 й.й.

«Восход» журналининг бош муҳаррири, 2001-2002 й.й.