Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти: 

2007 йилдан муҳандис-иқтисодиётчи.

Мангейм амалий фанлар Университетининг «Индустриал инжиниринг» мутахассислиги бўйича магистр даражаси, Германия (MSc. «Industrial Engineering» Mannheim University of Applied Sciences ).

Тошкент молиявий институтининг «Банк иши» мутахассислиги бўйича бакалавр даражаси. 

Эгаллаган лавозимлари: 

Майнц шаҳридаги ThyssenKrupp компаниясида лифтларни модернизациялаш бўйича сотувлар менежери.

Иш тажрибаси:

Угилжон лифт жиҳоз-ускуналарини ишлаб чиқариш бўйитча жаҳон етакчиси бўлган ThyssenKrupp Elevator нинг шўъба компанияларидан бирида сотувлар менежери лавозимида 4 йил ишлаган. Шарқий Европа ва МДҲ давлатларидан лифтларни ишлаб чиқарувчиларга немис бутловчи қисмларидан лифтларни йиғиш бўйича маслаҳатлар берган. Руминия, Россия ва Беларусь Республикасида муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилган.

Шунингдек CAVEX компаниясида сотувлар бўлимида 3 йил муҳандис бўлиб ишлаган, йирик ОЕМ – ишлаб чиқарувчилар билан (масалан, SMS Group, Danieli Group, Hans Lingl, Koenig & Bauer AG, Schindler, CNIM Group, Flender Graffenstaden, Waldrich Coburg, GEA Group, Korsch AG ва бошқалар), ҳамда Metalloinvest, Severstal, AKSA Acrylic/ Akkök Holding, South African Breweries каби фойдаланувчи компаниялар билан лойиҳаларни бошқарган.

Юритгичли техника соҳасида саноатнинг турли соҳаларида ускуна таркибида кенг қўлланиладиган чувалчангли редукторлар билан иш тажрибасига эга (масалан: пўлат қуйиш ва пўлат прокати жиҳоз-ускуналари, қоғоз тайёрлаш машиналари ва банкнотларни чоп этиш ускуналари, озиқ-овқат саноатида миксерлар, ўрам машиналари ва консерва банкаларини тайёрлаш машиналари, фармацевтика соҳасида машиналар, ғиштни ишлаб чиқариш, цементни ишлаб чиқариш, кўтаргичлар, эскалаторлар ва бошқа машиналар ва жиҳоз-ускуналар).