Маълумоти:
Музаффар Оксфорд Университети (Said Business School) MBA даражасига ва London Metropolitan University Халқаро молия магистри даражасига эга.
Эгаллаган лавозимлари:
Дубайдаги (БАА) электрон савдо майдонлари учун юклаб жўнатишни амалга ошириш платформаси Wing.ae ҳаммуассиси ва бош ижрочи директори. Компания ўз хизматларини Яқин Шарқ ва Шимолий Америка (MENA) мамлакатларида, биринчи навбатда, amazon.com учун логистик хизмат сифатида тақдим қилади. Компания томонидан Amazon харид қилингунгача, Wing.ae БААдаги энг йирик электрон савдо майдони Souq.com учун маблағ ажратган.
Иш тажрибаси:
Музаффар Ўзбекистондаги муваффақиятли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. Wing.ae ишга туширилгунга қадар у Ўзбекистон, БАА ва Буюк Британияда ахборот ва коммуникация технологиялари ҳамда веб-технологиялар соҳасида бир неча муваффақиятли стартапларни ташкил этган ва бошқарган. UzReport.com ва UzJobs.com унинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳалари бўлиб, улар бугунги кунда Ўзбекистонда йирик Бизнес ТВ ва онлайн платформа ҳисобланади. Музаффар БАА бозори учун маҳсулотлар етказиб бериш бўйича онлайн стартап – Lebazar.com асосчилари дастлабки жамоасининг аъзоси ҳам бўлган, ушбу компания кейинчалик бошқа ҳаммуассислар томонидан Ўзбекистонга ўтказилган. У 2006 йилда Лондондаги GlobalCustodian.com (қимматли қоғозлар ва активларни бошқариш соҳасидаги хизматлар) ва COOConnect.com (инвестициялар соҳасида онлайн-тадқиқот ва нашрлар) платформалари асосчилари ва бошқарувчиларидан бирига айланган.
Global Custodian 2011 йилда Interactive Media/Austin Ventures компанияси томонидан харид қилинган. Унинг раҳбарлиги остидаги бошқа муваффақиятли стартаплар Kpi.com ва SaaS SME ERP компанияларини ўз ичига олиб, улар бутун дунё бўйлаб мижозларга хизмат кўрсатади.
Барча лойиҳалар Музаффар томонидан ташкил этилган ва бошқариладиган Тошкентдаги DatasiteTechnology жамоаси томонидан ишлаб чиқилган ва қўллаб-қувватланади. Сўнгги 12 йил ичида компания 700дан ортиқ лойиҳачилар, маҳсулотлар ва лойиҳалар бўйича менежерлар, савдо-сотиқлар ва мижозларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассисларга таълим берди ва уларни ишга ёллади. Сўнгги бир неча йил давомида Datasite жамоаси дастурий таъминот маҳсулотларини етказиб бериш, маълумотлар билан ишлаш ва аутсорсинг орқали Ўзбекистон учун кўп миллионли экспорт сотувларини ташкиллаштирди, шунингдек ушбу соҳада кўплаб мутахассислар учун муҳим бошланғич майдон бўлиб хизмат қилган.
Музаффар ўзининг тадбиркорлик оламига саёҳатигача 7 йил Лондонда Societe Generale, сўнгра эса Royal Dutch Shellда транзакцияларни бирлаштириш, қўшилиш, тугатилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида корпоратив молиялар бўйича консултант бўлиб ишлаган.