Маълумоти:
Буюк Британияда Ланкастер Университетини йўналиши бўйича «Жаҳон иқтисодиёти ва молия» тугатган, CFA (Chartered Financial Analyst) сертификатига эга.
Эгаллаган лавозимлари:
Бердибек Шихназарович жаҳонда қимматли қоғозларни бошқариш бўйича энг йирик компаниялардан бири бўлган PIMCO да ижроия вице-президент ва инвестицион стратегия мутахассисидир.
Иш тажрибаси:
2010 йилда PIMCO компаниясига келишдан аввал Лондонда Barclays Capital инвестицион банкида саккиз йил давомида, вице-президент лавозимида ишлаган.
Financial Times, Investments and Pensions Europe нашрларида ва PIMCO веб-сайтида чоп этилган бир қатор инвестициялар ҳақидаги нашрлар муаллифи.