Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти:

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техник университетини тугатган. Москва  давлат Технология ва бошқариш университетида ўқишни давом эттирган.

Эгаллаган лавозимлари:

Engineering Dobersek GmbH компаниясида дастурчи-муҳандис, Мёнхенгладбах, Германия.

Иш тажрибаси:

Ўз иш фаолиятини 2004 йилда, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги АПО «Узметкомбинат» да бошлаган. Бугунги кунда Engineering Dobersek GmbH компаниясида (Германия) етакчи АСУТП дастурчи-муҳандис бўлиб ишлайди. Тор ихтисослашган инвестицион лойиҳаларда 14 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. Бу йиллар давомида «Мис эритиш заводида янги эритиш печининг қурилиши» лойиҳасини автоматлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, дастурлаштириш ва созлашда иштирок этган (ОТМК ОАЖ, Олмалиқ шаҳри, Ўзбекистон), ҳамда SIMIT пакетида технологик жараёнлар учун симуляция дастурларини ишлаб чиқди, «Пульпани совутиш учун градирни» лойиҳасини автоматлаштириш тизимини ишлаб чиқиб, дастурлаштирган (АЖ «Altyntau Kokshetau», Кокшетау шаҳри, Қозоғистон). Бинода саноат иситиш, шамоллатиш ва аварияли сигнализацияни бошқариш учун иссиқлик ташувчилар сарфини оптималлаштириш учун автоматика тизимларини ишлаб чиқди. (Engineering Dobersek GmbH, г. Мюнхенгладбах, Германии).  BIOX технология учун таъминот аралашмасини тайёрлаш тармоғи «Кокпатас I» ва «Кокпатас II» лойиҳаларини автоматлаштириш тизимини дастурлаштиришда, шеф монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларида иштирок этган (ГП НГМК, Учқудуқ, Ўзбекистон), «Новая Металлургия» лойиҳаси – металлургия комплекси қурилиши (ТОО Казцинк, Усть-Каменогорск шаҳри, Қозоғистон), ГЦУ Бойитиш фабрикалари (Гайский ГОК, Гай шаҳри, Россия), «Нефелин апатитларини бойитиш» (ОАЖ Апатит, Апатит шаҳри, Россия), Мозырский НПЗ (Мозырь шаҳри, Беларусь) ва бошқа лойиҳалар.