Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти:
Тошкент молия институтининг битирувчиси. Германиядаги Гамбург университетининг магистр даражаси. Санкт-Петербург давлат иқтисодий университетида доктор даражасига эга бўлди.

 Эгаллаган лавозимлари:

МДҲ ва Яқин Шарқ давлатларида нефт ва тоғ-кон қазиб олиш саноати ишлайдиган ONS Frankfurt GmbH инжиниринг компаниясининг бошқарувчи директори ва қўшимча эгаси, Франкфурт-на-Майне, Германия.

 Иш тажрибаси:

Саноат ва ахборот технологиялари соҳасида касбий иш тажрибаси 13 йилдан ортиқ. Сотувлар ва маркетинг касбий уюшмаси, ҳамда Сотувлар  бўйича мутахассисларнинг миллий уюшмаси аъзоси. Қуйидаги илмий мақолаларнинг муаллифи: «Иқтисодиёт ва бошқариш», №9 (119) журналида «Инфратузилма соҳаларида давлат-хусусий ҳамкорликлардан фойдаланишнинг чет эл амалиёти», Санкт-Петербург университети; «Давлат ва бизнеснинг давлат-хусусий ҳамкорлик доирасида ўзаро муносабати: тарихий ва эволюцион зийраклик», «Европа амалий фанлари: илмий тадқиқотларда замонавий ёндашувлар ». ORT Publishing. Штутгарт, Германия. 2014;  Давлат-хусусий ҳамкорликлар: МДҲ да назария ва амалиёт. Иқтисодий фанлар бўйича халқаро конференция. Вена, Австрия. 2014.