Маълумоти:
Ҳуқуқ социологияси бўйича фалсафа доктори даражаси – Лунд Университети, Швеция.
«Ижтимоий сиёсат» мутахассислиги бўйича Давлат сиёсати магистри (МРР) даражаси – Маастрихт олий бошқарув мактаби, Маастрихт университети, Нидерландлар.
«Халқаро ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича бакалавр даражаси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон.
Эгаллаган лавозимлари:
Лунд университети (Швеция) ва Хельсинки университетининг (Финляндия) катта илмий ходими. Халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаларининг иштирокчиси, масалан, Институционал мувофиқлаштирувчи (ҳуқуқ социологияси бўлими учун, Лунд Университети).
Иш тажрибаси:
Қуйидаги соҳада илмий тадқиқотларни олиб боради: коррупция ва норасмийлик, миграцияга ижтимоий-ҳуқуқий ёндашувлар, ҳуқуқ ва жамият. Институционал мувофиқлаштирувчи (ҳуқуқ социологияси бўлими учун, Лунд Университети), Хельсинки Университетида ташкил этилган ва Коне Фондининг ҳомийлигида бўлган «ТЕНЬ: исследование о характере неформальной экономики ва теневой практике в регионе бывшего СССР», «Миграция, теневая экономика ва параллельный правопорядок в России» каби халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаларнинг иштирокчиси, Лунд университети (Швеция) ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети (Ўзбекистон) ўртасида «Erasmus + International Credit Mobility» доирасида талабаларни алмашиш дастурининг мувофиқлаштирувчиси.
NISPA 23- ва 22—сонли йиллик анжумани, «Жамиятнинг меъёр анатомияси: 21-асрда меъёр ва қонун ўртасида муносабатлар» халқаро анжумани иштирокчиси, Истанбулдаги Швеция тадқиқот институтига, Кембридж Университетида Марказий Осиё Форумига таклиф қилинган. «Россияда Марказий Осиёдан мигрантлар: гибрид сиёсий режимларда ҳуқуқий мослашув» (University of California Press) ва «Қонун, жамият ва коррупция: советдан кейинги контекстдан ташланган назар» (Routledge) монографияларнинг муаллифи, халқаро нашрларда чоп этилган 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, таҳрир этилган нашрларда 5 дан ортиқ боблар ҳаммуаллифи.