Маълумоти:
2011 йил: банкларда халқаро бўлимларни бошқариш – KBC, Брюссель, Бельгия.
2009 йил: 2007, 2008 ва 2009 йилларда CFA – Chartered Financial Analyst нинг учта имтиҳон босқичини муваффақиятли ўтиб, CFA дипломини олган.
2009 йил: Нова Университетида банкларни бошқариш дастури, Португалия.
1997 йил: Европа Университетининг (European University) менежмент бўйича имтиёзли дипломи, Лиссабон, Португалия.
1993 йил: АҚШ даги United World College ни тугатган.
Эгаллаган лавозимлари:
CFA Society Portugal Президенти, 2013 йил.
Жуао Мата – Лиссабонда суғурталаш брокерлари ташкилотининг Директорлари кенгашининг аъзоси, Португалия ва Мозамбик учун масъул ходими.
Лиссабондаги Католик университетда молия соҳасида CFA ўқитувчиси, Португалия.
Иш тажрибаси:
Молиявий муассасаларда 22 йил иш тажрибасига эга: брокер, инвесторлар билан муносабатлар, молия, халқаро бўлими ва корпоратив ривожланиш. 2011 йилдан 2015 йилгача Банкнинг МДҲ, Шарқий Европа ва Осиёнинг 35 та давлати бўйича директори.
2016 йилдан João Mata – Суғурта Брокери (Португалия) ташкилоти бошқарувининг аъзоси, бу ерда у Португалияда 43 та ходим Мозамбикда 5 ходим бўлган гуруҳни бошқаради. Халқаро бозорда энг яхши суғурта ечимларни излаш учун йирик корпоратив мижозларнинг таваккалчиликларини баҳолаш.