Маълумоти:
Япония Халқаро университети (International University of Japan), «Халқаро маркетинг» мутахассислиги бўйича MBA даражаси.
Менеджмент институти (Institute of Management), менеджмент асослари бўйича диплом, Лондон, Буюк Британия.
«Иқтисодий назария» мутахассислиги бўйича иқтисодий фанлар номзоди (PhD) даражаси. ЎзР Президенти ҳузуридаги ДЖҚА.
А. Навоий номидаги СамДУ, математика факультети, имтиёзли диплом.
Эгаллаган лавозими:
Корпоратив коммуникацияларни мувофиқлаштириш йўналиши раҳбари, Carlsberg Group, Копенгаген, Дания.
Иш тажрибасига эга:
Иккита глобал компания: Carlsberg Group ва British American Tobacco компанияларида корпоратив муносабатлар, коммуникациялар, ташқи алоқалар, ходимларни бошқариш ва корпоратив ижтимоий жавобгарлик соҳасида турли раҳбарлик лавозимларида 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. Бир қатор университетлар, компаниялар ва бизнес мактабларида илмий-тадқиқот иши, ўқитиш ва бизнес-тренинглар ўтказиш тажрибасига эга. Малайзия, Грузия, Венгрия, Россия, Япония, Данияда яшаган ва ишлаган.