Маълумоти:
Колумбия Университети, Халқаро муносабатлар мактаби, магистр даражаси, Давлат бошқаруви (MPA), Йель Университети, Бизнес-маъмурлаштириш бўйича магистр даражаси (MBA).
Эгаллаган лавозимлари:
Ҳозирги пайтда жаноб Мусаев бутун жаҳонга машҳур бўлган архитектор Сантьяго Калатрава томонидан асосланган етакчи интеграцияланган глобал қурилиш, архитектура ва муҳандислик кўчмас мулк фирмаси бўлган Calatrava Grace Corporation (CGC) да ҳамкор ва ривожланиш бўйича бош директор бўлиб ишлайди.
CGC 32 давлатларда 340 дан ортиқ лойиҳани якунлади ва жаҳонда 100 дан ортиқ архитектура ва техника мукофотларининг ғолиби бўлди.
Иш тажрибаси:
Аввал жаноб Мусаев Central Asia Advisors компаниясида ҳамкор сифатида ишлаган, ғарбий корхоналар ҳамда Марказий Осиё ва Кавказдаги ривожланаётган давлатларнинг ҳукуматлар, ўқув муассасалари ва ИИЧБ ларнинг бирлашувига ихтисослашган. Унинг мижозлари ва ҳамкорлари рўйхатига Bloomberg LP, GE, Chevron, Exon, Shell, Boing, Caterpillar, Qualcomm, Bank of America Merrill Lynch, Wells Fargo, Citi Group, Morgan Stanley, Legg Mason, Mastercard каби ташкилотлар киради. Аввалроқ жаноб Мусаев Туркия Фонди ва Истанбулдаги Бутунжаҳон сиёсий форуми раисининг маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган, Global Business Incubators да бизнес тараққиёти бўйича директор бўлиб ишлаган ва Нью-Йорк шаҳрида жойлашган нотижорат илмий-тадқиқот марказига раҳбарлик қилган.