Ватандошлар тўғрисида очерклар

img1


Маълумоти:
2004 йил Тошкент давлат шарқшунослик институти, халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича бакалавр даражаси.
2005 йил Шотландияда Сент-Эндрюс университети. «Халқаро стратегия ва иқтисодиёт» мутахассислиги бўйича магистр даражасини олган (MS, International strategy and economics).
2012 йил Калифорния санъат коллежи. «Стратегия дизайни» мутахассислиги бўйича магистр даражаси (МВА in Design Strategy).
2015 йил Жоржия Технологик институти, «Рақамли Медиа» мутахассислиги бўйича Докторант (PhD in Digital Media), Атланта.

Эгаллаган лавозимлари:
Маркетинг ва стратегия дизайнига ихтисослашган Sparks Grove компаниясида катта менеджер (North Highland компаниялар гуруҳи),  Атланта.

Узоқ истиқболли фикрлаш ва сценарийли режалаштириш асосида ўсиш стратегияларини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи футурология бўлимининг бошқарувчиси.

Тижорат, ижтимоий, технологик, сиёсий ва бошқа соҳаларда узоқ муддатли истиқболларни ўрганиш соҳасида тадқиқотчи. Бундан ташқари, у янги товарлар ва хизматларни, ҳамда инновацион бизнес-моделларини ишлаб чиқишда қўлланадиган стратегик дизайн соҳасида ишлайди.

Атланта Ўзбек ҳамжамиятининг қўшимча асосчиси ва Директорлар кенгашининг аъзоси (Atlanta Uzbek Community). Атланта шаҳрида Ўзбекистон ватандошларнинг нотижорат, маданий ташкилоти.

Иш тажрибаси:
Аввал аудит соҳасида касбий хизмат кўрсатадиган жаҳонда энг йирик тамоқлардан бири бўлган KPMG да ишлаган. Шунингдек у консалтинг ва аудит соҳасида хизматлар кўрсатувчи Deloitte & Touche Халқаро компаниялар тармоғида ишлаган.