Маълумоти:
Клиник лаборатория диагностикаси, Michener Institute of Education at UHN, Торонто, Канада. 2019 й.
Биология фанлари номзоди, Тошкент Тиббиёт академияси, 2011 й.
Магистратура, Био-кимё, Ўзбекистон Миллий университети, 2007 й.
Бакалавриат, Биология, Ўзбекистон Миллий университети, 2005 й.
Эгаллаган лавозимлари:
St. Joseph’s Health Centre Toronto да Клиник лаборатория диагностикаси бўйича мутахассис. University Health Network, Princess Margaret Cancer Centre, Tоронто да клиник тадқиқотлар координатори, Канада.
Иш тажрибаси:
Клиник-диагностик лабораторияда, шу жумладан трасфузиология, иммунология, гистология, иммуногисто-кимё, био-кимё, микробиология, гематология соҳаларида иш тажрибасига эга. Beckman Coulter AU480, Beckman Coulter Access, Biomerieux Vitek, Beckman Coulter Act5, Siemens Rapid Point, Beckman Coulter ACL Elite and ACL TOP Analyzers, BIO RAD TANGO optimo™, Sysmex XN-9100™ каби клиник ускуналарда иш тажрибасига эга. Дори воситаларини рўйхатдан ўтказишга талабларни уйғунлаштириш бўйича халқаро кенгаш (ICH), тегишли лаборатория амалиёти қоидалари (GLP), тегишли клиник амалиёти қоидалари (GCP) ҳамда дори воситалари ишлаб чиқарилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш қоидалари (GMP), илмий тадқиқотлар этикаси (REB), одамда биотиббий тадқиқотлар учун этиканинг халқаро тамойиллари (TCPS 2) CFR тегишли талабларига мувофиқ дори воситаларини ишлаб чиқишда иш тажрибасига эга. 2009 — 2012 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Клиник лаборатория диагностикаси илмий ходими (Тошкент, Ўзбекистон). 2011-2012 йилларда Massachusetts General Hospital кичик илмий ходими (Бостон, АҚШ). 2012 – 2014 йилларда UNIVERSITY HEALTH NETWORK, Princess Margaret Cancer Centre илмий координатори (Tоронто, Канада).
Иш амалиёти/Лавозим кўтарилиши ва малакаси:
Гистологик лаборатория — Michener Institute of Education at UHN. Микробиологик лаборатория — Michener Institute of Education at UHN. Clinical Patient Support — University Health Network, Toronto, ON.