Янгиликлар

Наманган ва Свердловск вилоятлари ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

2019-11-26


Наманган вилояти ҳокимлиги ва Свердловск вилояти ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик келишуви имзоланди.

https://s.daryo.uz/wp-content/uploads/2019/11/photo_2019-11-25_22-48-34-680x453.jpg

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Свердловск вилояти делегациянинг Наманганга сафари доирасидаги учрашувлар чоғида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев томонидан имзоланган келишувга асосан икки вилоят ўртасида саноат, савдо, илм-фан, таълим, маданият ва санъат, туризм, спорт ва ёшлар сиёсати соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Шунингдек, Свердловск вилояти қурилиш индустрияси корхоналари уюшмаси, «СвердловЕлектро», «СИТ Терминал» ва бошқа компаниялар билан вилоятдаги тегишли корхона-ташкилотлар ўртасида меморандумлар имзоланди.

https://s.daryo.uz/wp-content/uploads/2019/11/photo_2019-11-25_22-48-37-680x453.jpg

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Кенгайтирилган форматдаги учрашувдан сўнг икки вилоят раҳбарлари имзоланган келишув юзасидан ОАВ вакилларига баёнот берди.

Баёнот давомида ҳамкорлик келишувининг асосий йўналиши иқтисодий алоқалар эканини қайд этган Хайрулло Бозоров саноат соҳасида кооперация ҳамда ўзаро инвестицияларни қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга, ижтимоий-маданий соҳадаги қўшма лойиҳаларга ҳам катта эътибор қаратилишини таъкидлади.

Урал ишбилармон доираларининг вилоятга қизиқиши катта экани, 70 дан ортиқ маҳаллий компания Наманган билан ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқаётганини билдирган Евгений Куйвашев Свердловск делегациясининг катта таркибда келиши сабабини ҳам шу билан изоҳлади.

Манба: daryo.uz