Янгиликлар

“Open Data Challenge 2019” ҳакатонига аризалар қабул қилиш бошланди!

2019-11-18


Аризаларни қабул қилиш 2019-йил 1-декабргача давом этади!

IT-Park Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш бўйича миллий агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда, “Open Data Challenge 2019” ҳакатони учун аризаларни қабул қилиш бошланганлигини эълон қилади!

“Open Data Challenge 2019” ҳакатони – бу ҳар йили очиқ маълумотлардан фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича танловдир.

Ушбу танловдан кўзланган мақсад:

•мазкур соҳада профессионал ҳамжамиятни ривожлантириш;

•давлат ва маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳакатон қатнашчиларининг тегишли ваколатларини ривожлантириш;

•давлат ва маҳаллий миқёсдаги очиқ маълумотларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятларини амалга ошириш.

Танловнинг асосий шарти – тадбир давомида очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда рақамли ечим (илова, хизмат, қурилма) яратиш.

Танлов йўналишлари:

1. Давлат сектори учун очиқ маълумотлар;

2. Жамоат ташкилотлари учун очиқ маълумотлар;

3. Иш учун очиқ маълумотлар;

4. Фуқаролар учун очиқ маълумотлар.

Ҳакатон жараёнида иштирокчилар очиқ махлумотлар бўйича етакчи мутахассисларнинг тренинглари ва маҳорат дарсларида, шунингдек BootCampда иштирок этишлари мумкин. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 10 000 АҚШ долларидан иборат бўлиб, аризалар қабул қилиш 2019– йил 1–декабргача давом этади!

Аризани қуйидаги ҳавола орқали тўлдиришингиз мумкин: https://datahack.uz/hackathon/

Манба: it-park.uz