Янгиликлар

ФРАНЦИЯ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАШАББУСИ БИЛАН ЧИҚМОҚДА

2019-07-16


Шу кунлари Париж академияси, Париж халқаро мода академияси, Париж педагогика олий мактаби ва Франциянинг яна бир қатор нуфузли университет ва мактаблари вакилларидан иборат делегация юртимиз бўлиб турибди. Ташриф ташаббускори олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлиб, Франция томони ҳам олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг янада ривожланиши тарафдори эканлигини билдирмоқда. 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4037-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасида Тошкент шаҳрида Ўзбек-Француз таълими форумини ташкил этиш белгиланган.

Франция делегацияси 16 июль куни Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди ва Ўзбек-Француз таълим форумини ўтказиш бўйича Қўшма комиссиянинг ишчи учрашувининг пленар йиғилишида қатнашдилар. Самарқанд шаҳрининг тарихий-архитектура ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Ташриф давомида Самарқанд давлат университети билан Париж Пантеон-Сорбона I университети, Бухоро давлат университети билан “Вател” туризм ва бизнес мактаби, “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан Париж академияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувлари имзоланиши режалаштирилган.

 

Manba: Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Axborot xizmati