Янгиликлар

Samsung Тошкентдаги Турин политехника университетида рақамли трансформациядан фойдаланишни йўлга қўяди!

2019-06-17


Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига Ким Санг Йон бошчилигидаги Samsung Electronics делегацияси ташриф буюрди.  Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Ташриф доирасида Samsung Electronics ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга кўра,  компания кўмагида университетда таълимда рақамли трансформациядан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Меҳмонлар университет лаборатория хоналари,  ахборот ресурс-маркази,  мехатроника ва метрология марказларини кўздан кечириб,  талабаларнинг техник лойиҳалари ва инновацион ишланмалари билан танишди.